

Азар 16 август, Хамес эса 24 август куни «қироллик клуби»нинг лазаретидан ўрин олганди. Энди иккала ҳужумкор футболчи ҳам Ла Лига 4-тур 14-сентябрда бўлиб ўтадиган «Леванте»га қарши баҳсда майдонга тушиши мумкин.
Айтиш жоизки, агар Азар мазкур учрашувда қатнашадиган бўлса, у ҳолда ушбу баҳс бельгиялик вингер учун «қироллик клуби»даги расмий дебют бўлади. У бунга қадар «қаймоқранглилар» таркибида мавсумолди назорат баҳсларида қатнашганди.




