

Шу муносабат билан футболчи махсус мукофот билан тақдирланди.

"Мавсум бошланганидан бери ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман ва бундан хурсандман. Бу мавсум ўтган мавсумдагидек ёки ундан ҳам яхшироқ бўлишини хоҳлайман. Мен мураббийнинг ишончига эгаман ва ҳар куни ўсишда давом этиш учун астойдил ҳаракат қиламан", – деди ёш бразилиялик.
22 ёшли футболчи ўтган ой 4 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.



