"Реал"нинг асосий ҳимоячиларидан бири "Мальорка"га қарши баҳсни ўтказиб юборади

Eldor Akmurzayev
19 окт 2019, 00:20
«Реал» аъзоси Даниэль Карвахаль Ла Лига 9-туридан ўрин олган «Мальорка”га қарши ўйинда қатнашмайди.

Мадридликлар устози Зинедин Зидан 27 ёшли футболчига ЕЧЛ доирасидаги «Галатасарой» билан ўйин олдидан дам беришга қарор қилган. Шунингдек, ушбу ўйинни жароҳат сабаб Марко Асенсио, Тони Кроос, Начо ўтказиб юбориши аниқ. Гарет Бейл, Лукас, Марсело, Ферлан Менди ва Лука Модричнинг иштирок этиши эса сўроқ остида.

Эслатиб ўтамиз, «Мальорка» – «Реал» ўйини 19 октябрь куни Тошкент вақти билан 00:00да бошланади. 

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Marca