"Реал"нинг 61% мухлиси Зидан "Қироллик клуби" бош мураббийи бўлганидан мамнун

Aslanov Jasurbek
8 янв 2016, 11:10
Испаниянинг AS нашри ўз ўқувчилари ўртасида Зинедин Зиданнинг "Реал" бош мураббий бўлиши тўғри қарорлиги ҳақида сўров ўтказди.

Эслатиб ўтамиз, 4 январь куни Флорентино Перес Рафаэль Бенитесни истеъфога чиқариб, унинг ўрнига Зиданни тайинлади.

Сўровнома натижаларига кўра, овоз берувчиларнинг 61% Перес қарорини қўллаб-қувватлаган.

Сўровномада 30 мингдан ортиқ мухлис иштирок этди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: As.com