“Реал”га “шпорлар” футболчиси керак
17 апр 2020 07:59
Янгиликлар
“Тоттенхэм” ярим ҳимоячиси Танги Ндомбеле фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин. Францийалик футболчининг хизматларига “Барселона” қизиқаётган эди. Энди эса курашга Мадриднинг “Реал”и ҳам қўшилгани айтилмоқда.
23 ёшли Ндомбеле 2019 йил июлида 60 млн евро эвазига “Лион”дан Лондонга кўчиб ўтганди. У жорий мавсум “шпорлар” сафида 27 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол урди ва 4 та голли узатма берди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2025 йил ёзига қадар тузилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар