"Реал"дан сўнг "Барселона" ҳам қишда футболчи сотиб олмайдиган бўлди

Alisher
27 дек 2019, 15:45
"Барселона" хўжайинлари қишки трансферлар ойнасида футболчи харид қилмайдиган бўлишди.

Хабарларга кўра, "кўк-анорранглилар" ёзда трансферлар учун кўп пул сарфлаганлиги туфайли қишда пул ишлатмоқчи эмаслар.

"Барселона" 2019/20 йилги мавсумнинг сўнггига қадар ҳозирда таркибда ўйнамоқчи.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" Ла Лигада 1-ўринни эгаллаган ҳолда йилни якунламоқда.

Олдинроқ, "Реал" қишки трансферлар ойнасида харидларни амалга оширмаслиги айтилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca