"Реал"да аҳвол ёмонлашиб бормоқда. Куртуа ҳам "Эл Класико" олдидан жароҳат олди
23 окт 2024 16:04
Янгиликлар
"Реал"да аҳвол ёмонлашиб бормоқда. Куртуа ҳам "Эл Класико" олдидан жароҳат олди
Бугун "Реал" етакчиларидан бири Родриго "Барселона"га қарши ўйин олдидан жароҳат олгани ҳақида маълум берган эдик.
"Эл Класико" олдидан "Реал" етакчиси сафдан чиқди
Бироз олдин "Реал" расмий сайтида асосий дарвозабон Тибо Куртуа жароҳат олгани ҳақида хабар чоп этилди. Бугун "Реал" клуби тиббий штаби посбонни тиббий текширувдан ўтказган ва Тибода чап соннинг мушаклари лат егани аниқланган. Бельгиялик дарвозабон 3 кундан кейин бўлиб ўтадиган "Эл Класико"ни ўтказиб юбориши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Куртуа кеча тунда бўлиб ўтган "Боруссия Д"га қарши учрашувда тўлиқ иштирок этган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар