"Реал" Юлиан Брандтга қизиқмоқда

Tolibjon Qosimov
22 фев 2017
"Marca"нинг маълум қилишича, "Реал" Леверкузеннинг "Байер" жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси Юлиан Брандтга қизиқмоқда.
"Қаймоқранглилар" 20 ёшли футболчига ёзда клубни тарк этиши мумкин бўлган Хамес Родригес ва Исколарнинг ўринбосари сифатида қарамоқда. Аммо, немислар ўйинчини навбатдаги трансфер ойнасида сотмоқчи эмаслар ва "Бавария"га ҳам рад жавобини беришган. Леверкузенликлар Брандтни камида 2018 йилнинг ёзигача олиб қолмоқчилар.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Marca