"Реал" ёзда "Ливерпуль" етакчиси билан шартнома имзолашга тайёр

Mirjalol Normatov
30 мар 2020, 21:57
"Daily Express" хабарига кўра, "Ливерпуль" ҳужумчиси Садио Мане "Реал" шорт-листига тушиб қолган.

Жуда ёрқин мавсумни ўтказаётган 27 ёшли ҳужумчи билан мадридликлар ёздаёқ шартнома имзолашга тайёр туришибди. Шунингдек, "қаймоқранглилар" Дортмунднинг "Боруссия"си ҳужумчиси Эрлинг Холанд билан ҳам шартнома имзоламоқчи.

Агарда "Реал" Мане билан шартнома имзолай олмаса, "Арсенал" ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг томон юзланади.

Мане ушбу мавсум АПЛнинг 26 ўйинида 14 гол ва 9 ассистентлик қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›