

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, мадридликлар ўйинчини кузатишмоқда.
Унинг харидига шахсан "Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти қизиқиш билдирмоқда. "Наполи" ва Руис ўртасидаги музокаралар тўхтаб қолган. Ўйинчининг ўзи Испанияга қайтмоқчи.
Руис жорий мавсум А Серия доирасидаги 21та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 3та ассист қайд этди.



