"Реал" Йовични Холандга алмаштиришга тайёр
07 апр 2020 16:06
Янгиликлар
"Реал" Йовични Холандга алмаштиришга тайёр
"Реал" "Боруссия" (Дортмунд) ҳужумчиси Эрлинг Холанд билан шартнома имзолаш имкониятларини ўрганмоқда.
"Қироллик клуби" президенти Флорентино Переснинг шахсан ўзи ёш форварднинг харидига қизиқмоқда.
Хабарларга кўра, "Реал" "Боруссия" ҳужумчиси учун жамоа форварди Лука Йовични таклиф қилишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" Йовични ўтган ёзда "Айнтрахт"дан 60 миллион евро эвазига харид қилган эди, аммо ҳужумчи жамоада ўзини кўрсата олмаяпти.
22 ёшли ўйинчи жорий мавсум "галактикос" таркибида 24та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар