UZ

Сўнгги янгиликлар

23:25Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" "Замин" устидан ғалаба қозонган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:59АПЛ. "Манчестер Сити" – "Астон Вилла". Ҳусанов яна захирада  17 22:34Исломжон Аҳмедов: "Бу ўйиндан катта тажриба олдик. Хато ва камчиликлар устида ишлаймиз"  1 22:20Баҳром Ҳайдаров: "Иккинчи бўлимда тажриба ўз сўзини айтди"  0 21:45U-21 биринчилиги. Бир ўйинда 10та гол, "Бунёдкор" футболчисидан гекса-трик, дербида 10та сариқ: 6-тур якунланди (ТУРНИР ЖАДВАЛИ)  0 21:20Нуньес ёзда "Ливерпул"ни тарк этади. Ҳужумчи 2022 йилда 75+25 миллион еврога сотиб олинганди  1 20:58Гарначо учун тўртта топ клуб даъвогарлик қилмоқда  5 20:37Хулиан Альварес "Атлетико"ни тарк этиши мумкин  5 20:15Футзал. Ўзбекистон кубогининг C ва D гуруҳида сўнгги ўйинлар якунланди  0 19:52Ўзбекистон Кубоги. "Хоразм" "Жайхун"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  3 19:28"Футбол олами"." Нефтчи" - "Пахтакор" 0:4 ва бошқа ўйинлар ҳақида  0 19:18"Динамо" — "Нефтчи" учрашуви бошқа кунга қолдирилди  12 19:11"Сити" — рақамли фаоллик бўйича Осиёда энг яхши жамоа  7 18:59А Сериянинг марказий ўйини бошқа кунга қолдирилди  0 18:19Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912" иккинчи бўлимда 7та гол урди, Бешимовдан хет-трик!  6

"Реал" ярим ҳимоясини кучайтира оладиган ТОП-3 трансфер Янгиликлар

"Реал" ярим ҳимоясини кучайтира оладиган ТОП-3 трансфер

"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан ўрта чизиқни кучайтиришни хоҳлайди.

У аллақачон бу жараённи аста-секин бошлаб юборган. Масалан, Федерико Вальверде Лука Модричга қараганда кўпроқ дақиқаларга эга. Эҳтимол, Поль Погбанинг ёзда Мадридга келиши билан барчаси яхши якун топар.  Лекин ёзгача ҳали вақт бор: яна олти ой ва қишки трансфер бозори. "Реал"да ярим ҳимояни кучайтириш учун қуйидаги вариантлар бор.


Кристиан Эриксен

Кристиан Эриксеннинг "Тоттенхем" билан шартномаси келаси йил ёзда якунланади. Клуб президенти Дэниэл Леви қайғули ҳолатга дуч келади, чунки 100 миллион еврога тенг ўйинчи бепулга кетиб қолиши мумкин. Леви буни хоҳламайди ва Эриксен "Реал"га ўтишни кўпдан бери орзу қилганини инобатга олган ҳолда "Тоттенхем" қишки трансфер ойнасида уни сотиб юбориши мумкин.

Яқинда Лондон жамоаси Флорентино Пересдан даниялик учун 250 миллион евро талаб қилди, аммо энди 100 миллион евродан паст бўлган суммага мурожаат этилиши эҳтимоли юқори. Бу "Тоттенхем", "Реал" ва ишбилармонлик юзини сақлаб қолишга интилаётган Леви учун идеал юриш бўлади. Аммо инглиз клуби президенти Жозе Моуринью ёрдамида Эриксенни сақлаб қолиш умидини ҳали ҳам йўқотмаган.


Фабиан Руис

Флорентино Пересда ҳам, Зинедин Зиданда ҳам бир хил даражада таассурот қолдира олган футболчи. Аммо асосийси бу эмас, "Барселона" Фабиан Руисни ўзига оғдирмоқчи, у ёши ўтиб бораётган Серхио Бускетснинг ўрнига таклиф этилади. Шу сабабли, "Реал" рақибдан илгарилаб кетиш йўлларини излайди ва эҳтимол қишда ярим ҳимоячи учун яхши таклиб билан чиқишга ҳаракат қилади. Бироқ буни амалга ошириш жуда қийин бўлади: "Наполи" эгаси Аурелио Де Лаурентис, юмшоқ қилиб айтганда, ўзига хос нозик дидли инсон ва унинг "бланкос" билан муносабати ҳеч қачон илиқ бўлмаган.

Маълумки, "Барса" битта ёки иккита ўйинчини потенциал келишувга қўшишга тайёр ва Де Лаурентис бу ёндашувдан манфаатдор. "Реал" пулдан бошқа ҳеч нарса таклиф қилишни хоҳламайди, Зидан эса Йовични трансфер таклифига қўшишга рози.


Донни ван де Бек

Ушбу футболчи учун Флорентино Перес ўтган ёзда аллақачон музокаралар олиб борган. Мадридликлар Погба билан шартномани келиша олишмаганди, кейин ван де Бек асосий номзодга айланди. У билан ҳам келишув амалга ошмади.  Аммо жамоалар келаси ҳафта трансфер муҳокамасига қайтишга тайёр. 

Ярим ҳимоячи ҳақида Зинедин Зидан илиқ фикрда. Мураббий ўйинчининг техник ва жисмоний чидамлилигини юқори баҳолайди.


Шундай қилиб, "Реал" ҳар қандай ҳолатда ҳам қишки трансфер бозорида фаол бўлади. Уч ҳафтадан сўнг, "қироллик клуби" яна бир янги юлдуз билан шартнома тузганлигини эшитишимиз мумкин.


Шерзод Нурматов тайёрлади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика