"Реал" ярим ҳимояни кучайтириш учун устувор трансфер мақсадини белгилаб олди

26 апр 2026, 14:25
"Арсенал" ярим ҳимоячиси Мартин Субименди фаолиятини "Реал"да давом эттириши мумкин.

Мадрид клуби футболчининг ўйинларини диққат билан кузатиб бормоқда. “Қаймоқранглилар” раҳбариятига ўйинчининг тактик тафаккури ёқади.

Мартин Субименди жорий мавсумда "Арсенал" сафида барча мусобақаларда 50 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 3 та голли узатма берди. Унинг Лондон клуби билан шартномаси 2030 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Fichajes