"Реал" январда Мбаппе учун янги таклиф билан чиқади

Aslanov Jasurbek
12 ноя 2021, 20:10
Франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппе тез орада ПСЖни тарк этиши мумкин.

Ушбу қишда "Реал" 22 ёшли ҳужумчи учун яна бир таклиф билан чиқмоқчи, деди журналист Альберто Перейра Radioestadio Noche теледастурида.

Эслатиб ўтамиз, ёзда Мадрид клуби Мбаппени сотиб олмоқчи бўлганди, аммо ПСЖ рад жавобини берганди.

Килианнинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунига етади.

Жорий мавсумда франциялик футболчи ПСЖ сафида барча турнирлар доирасида 16 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Radioestadio Noche

Сўнгги янгиликлар

Барча ›