

Don Balon нашри хабарига кўра, мадридликлар жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан 23 ёшли хавбек билан қишки трансфер ойнасида шартнома имзолашни хоҳламоқда. Бундан ташқари, Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳам футболчи учун даъвогарлик қилмоқда.
"Эспаньол" Рокани 40 миллион евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.
Маълумот учун, Марк Рока "Эспаньол" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади, у жорий мавсум 17 ўйинда майдонга тушиб, 2 голнинг муаллифига айланган.


