"Реал" янги ҳужумчи топмагунча Моратани қўйиб юбормоқчи эмас

Aziz Tukhtamuradov
13 июн 2014, 20:27
"Реал" ҳужумчиси Альваро Мората келаси мавсумни бошқа жамоа сафида бошлаши деярли аниқ бўлиб улгурди. Лекин...

"Реал" футболчининг кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиши учун бошқа клубга сотиб юборишга рози. Моратанинг ўзи ҳам жамоасини тезроқ ўзгартиришга қарши эмас.

Лекин, "Реал" янги ҳужумчи топмагунча Моратани бошқа жамоага қўйиб юбормоқчи эмас.

Мората бу мавсумда "Реал" сафида 996 дақиқа майдонда ҳаракат қилиб, 9 гол муаллифига айланишга улгурган.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru