

"Реал" президенти Флорентино Перес ўйинчига клуб у билан мавсум сўнггида шартнома имзолай олмаслигини ва 2023 йилга қадар "Боруссия"да қолишни сўради.
"Реал"нинг ёздаги мақсади - форвард Килиан Мбаппени ПСЖдан эркин агент мақомида олиб келиш.
Мадрид клуби молия сабаб бир трансфер ойнасида икки ўйинчини ҳам ўз сафига қўшиб ололмайди.
21 ёшли форвард "Боруссия" таркибида барча мусобақаларда 20та ўйинда майдонга тушиб, 23та гол ва 5та ассист қайд этди.



