"Реал" Хамесни "Атлетико"га 10-15 миллион евро эвазига сотиши мумкин

Alisher
5 авг 2020, 17:37
"Реал" ярим ҳимоячиси Хамес Родригес клубдан кетиши мумкин.

El Golazo de Gol нашрининг маълумотларига кўра, колумбиялик футболчи "Атлетико"га ўтиши ва трансфер нархи 10-15 миллион еврони ташкил этиши мумкин.

29 ёшли хавбек 2014 йилдан бери "Реал"да ўйнайди. 

У жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 8та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com