"Реал" Винисиус, Вальверде, Эдегор ва Родригони ёзда сотмайди. Улар клуб келажагининг муҳим ўйинлари ҳисобланишади

Alisher
16 апр 2021, 16:28
"Реал" ёзги трансферларга кўплаб маблағ олиш учун бир неча ўйинчиларини сотиб юбормоқчи эмас.

Маоши катта бўлган Гарет Бэйл, Марсело ва Искодек футболчилар клубни эркин тарзда тарк этишлари мумкин. Шунингдек сотувга Альваро Одриосола, Лука Йович ва Мариано Диас қўйилади.

Шунингдек "Реал" бир неча футболчиларини ҳар қандай шарт асосида ҳам сотмайди - булар Винисиус Жуниор, Федерико Вальверде, Мартин Эдегор ва Родриго Гоэс. "Реал" ушбу ўйинчиларни клуб келажагидаги муҳим фигуралар деб ҳисоблайди.

Шунингдек мадридликлар етакчилари даҳлсиздир - Тибо Куртуа, Каземиро, Тони Кроос ва Карим Бензема.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca