

Мадридликлар раҳбарияти Винисиуснинг кўплаб меҳмондаги стадионларда ўйин пайти мухлисларнинг душманлик муносабатини келтириб чиқараётганидан норози.
"Реал" боссларининг фикрига кўра, вазият нафақат 23 ёшли бразилиялик ўйинчига, балки "қаймоқранглилар"нинг қолган ўйинчиларига ҳам босим яратади.
Қайд этилишича, "Реал" Винисиуснинг провокацион ҳаракатларига таъсир ўтказишга уринди, аммо муваффақиятга эришмади.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги ўйинда "Осасуна" (4:2) мухлисларининг ўйин пайти "Винисиус, ўл" деб бақиришгани хабар қилинмоқда.




