

"Қироллик клуби" босслари франциялик ўйинчи билан шартномани узайтириш имкониятларини паст баҳолашмоқда. Шу сабаб "қаймоқранглилар" Варанни ёзги трансфер ойнасида сотишмоқчи.
Ҳимоячининг клуб билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. МЮдан ташқари Рафаэлга "Ювентус", ПСЖ ва "Челси" қизиқиш билдирмоқда.
Варан жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 24та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.



