

As нашрининг хабар беришича, томонлар ҳали келишишга улгуришмади. "Реал" Варан учун 70 млн евро сўраяпти. Мадридликлар Вараннинг бозор нархи шунча деб ҳисоблашмоқда. "Манчестер Юнайтед" эса футболчи учун бонуслар билан бирга 45 млн евродан кўп тўламоқчи эмас. Вараннинг шартномаси бир йилдан сўнг ўз якунига етади.
"Реал" футболчини арзонга қўйиб юбормоқчи эмас. Агар трансфер ўхшамай қоладиган бўлса, "Реал" ҳимоячи билан янги шартнома имзолашга ҳаракат қилиб кўради.



