"Реал" ва Рюдигер 2026 йилга қадар шартнома бўйича келишувга эришди. Трансфер ҳақида мавсум сўнгида эълон қилинади

Alisher
25 апр 2022, 14:54
Антонио Рюдигер "Челси"дан "Реал"га ўтади.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, Мадрид клуби ва 29 ёшли ҳимоячи 2026 йилнинг июнига қадар мўлжалланган шартнома бўйича келишувга эришишди.

Барча керакли ҳужжатларни имзолашдан олдин баъзи деталларни ҳал қилиб олиш керак. Ҳатто, Антонио "Реал" билан майда шартнома имзоланса ҳам, бу ҳақда мавсум сўнгида эълон қилинади.

Футболчи жорий мавсум "Челси" таркибида 47та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 2та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano