

Аҳмад ҳам жароҳатланди, у 10 мартадан ортиқ операция столига ётди ва болакайга тери кўчириб ўтказилди.
Ёнғинда шикастланган болакайнинг "Реал" футболкасидаги расмлари Интернет оламида тез тарқалиб кетганидан сўнг, Криштиану Роналду Аҳмад бироз тузалгандан кейин у билан учрашишга ваъда берди.

Учрашув санаси 17 мартга белгиланди. Аҳмад ва унинг қариндошларини Мадридда кутиб олишади, болакай "Реал" базасида севимли футболчилари билан вақтини ўтказади.

Аҳмад бугун тунда бобоси ва бувиси билан Иордания шаҳзодаси Али номли аэропортдан Испанияга учади. Фаластикликлар болакайни кузатиш учун махсус тадбир уюштиришди.





