"Реал" ва "Манчестер Юнайтед" Мората борасида музокара ўтказишди

Aslanov Jasurbek
24 июн 2017, 16:41
"Реал" ва "Манчестер Юнайтед" "Қироллик клуби" ҳужумчиси Альваро Моратанинг трансфери борасида музокара ўтказишди.

Футболчи "Ювентус"га қарши Чемпионлар лигаси финал баҳсидан (4:1) сўнг клубини ўзгартиришга қарор қилди. Футболчи кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлмоқчи. Жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан футболчи билан хайрлашмоқчи эмас.

Сўнгги мавсум натижаларига кўра, Мората ЛаЛиганинг 26 та учрашувида майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 4 та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›