"Реал" ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйин Мадриддан кўчирилмайди. Испания британлар учун ковид чекловларини юмшатмоқда

Alisher
24 мар 2021, 10:16
"Реал" ва "Ливерпуль" ўртасидаги Чемпионлар Лигаси ўйини Испаниядан кўчирилмайди.

Испания раҳбарияти 30 мартдан Буюк Британиядан келувчилар учун коронавирус чекловларини юмшатади.

Шу сабаб 6 апрель куни бўлиб ўтиши керак бўлган ўйин Мадридда ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, 1/8 финалда Англия жамоалари иштирокидаги бир нечта ўйинлар нейтрал майдонда ўтказилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: BBC