

Мамлакат Суперкубогига эга чиққан "қаймоқранглилар" мусобақанинг қолган уч клубидан кўра кўпроқ маблағ олишди.
"Барселона" иштироки учун 6 миллион евро, Мадриднинг "Атлетико" клуби 4 миллион ва "Валенсия" атиги 1,7 миллион евро ишлади.
Мадриднинг "Реал" клуби "Барса" каби 6 миллионни олди, аммо ғалаба учун яна 6 миллион евро тўлаб берилди.
"Реал"нинг ҳар бир ўйинчиси эса 150 минг евродан ишлаб олди.


