

Мадридликлар 18 ёшли бразилиялик футболчини икки йилга Дортмунднинг "Боруссия" жамоасига ижарага беришади.
Битим тез орада эълон қилинади.
Рейньер жорий мавсум "Кастилья" ("Реал"нинг иккинчи жамоаси) таркибида 3та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди. Ўйинчи "Фламенго"дан 30 миллион евро эвазига харид қилинган эди.



