“Реал” устози бир қатор чизиқларни кучайтириш ниятида
14 авг 2018 08:01
Янгиликлар
“Реал” устози бир қатор чизиқларни кучайтириш ниятида
“Реал” Мадрид бош мураббийи Хулен Лопетеги клуб раҳбариятидан жорий “трансфер ойнаси” вақтида янада таркибни кучайтириш учун бир қатор футболчиларни сотиб олишни илтимос қилди.
Мураббийга марказий ҳимоячи, ҳужумчи ва “Челси”га ижарага жўнатилган Матео Ковачични ўрнини босадиган футболчи керак.
Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда. Жамоа ҳимоячиси Хесус Вальехо жароҳат олган ва 4-6 ҳафта мобайнида майдонга туша олмайди. Футболчи жароҳатдан қайтгач, мураббий 21 ёшли футболчини ижарага бермоқчи. Лопетеги шунингдек, 21 ёшли ҳужумчи Борху Майоральга ишонч билдирмоқчи, аммо жамоа учун яна бир ҳужумчи зарур деб ҳисоблайди.
Илгарироқ, “Реал” “Бавария” ярим ҳимоячиси Тиаго Алькантара ва “Ювентус” аъзоси Миралим Пьяничга қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқатилганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди