

Мураббийга марказий ҳимоячи, ҳужумчи ва “Челси”га ижарага жўнатилган Матео Ковачични ўрнини босадиган футболчи керак.
Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда. Жамоа ҳимоячиси Хесус Вальехо жароҳат олган ва 4-6 ҳафта мобайнида майдонга туша олмайди. Футболчи жароҳатдан қайтгач, мураббий 21 ёшли футболчини ижарага бермоқчи. Лопетеги шунингдек, 21 ёшли ҳужумчи Борху Майоральга ишонч билдирмоқчи, аммо жамоа учун яна бир ҳужумчи зарур деб ҳисоблайди.
Илгарироқ, “Реал” “Бавария” ярим ҳимоячиси Тиаго Алькантара ва “Ювентус” аъзоси Миралим Пьяничга қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқатилганди.


