UZ

Сўнгги янгиликлар

16:59"Қумқўрғон", "Бағдод" ғалаба қозонди ва бошқа натижалар   0 16:36Рамос бокcдаги илк жангини ўтказиши мумкин. Рақиб ва сана маълум  2 16:09Баласанян "Динамо" U-21 бош мураббийи этиб тайинланди  6 15:45"Навбаҳор" стадионига янги чим ётқизилмоқда  6 15:24"Хоразм" Молдова жамоаси билан дуранг ўйнади  1 15:07Маҳамаджонов "Андижон" таркибига қўшилади  1 14:45"Андижон" ҳужумчиси Ироқнинг етакчи клубига ўтмоқда  3 14:24Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойга жўнаб кетди  1 14:02"Барселона" ёш истеъдоднинг кетишига вето қўйди  0 13:34Расман: Зинченко "Аякс" футболчисига айланди  4 13:13"Арсенал" ярим ҳимоячиси узоқ муддатга сафдан чиқди  1 12:46ЕЧЛ 1/16 финал ўйинлари жадвали: "Реал" "Бенфика" билан қачон ўйнайди?  5 12:19"Нефтчи" "Бешиктош" билан ҳамкорлик қилади  7 11:58"Реал" жароҳат олган Беллингемнинг ташхисини маълум қилди  28 11:32"Ливерпуль" "Ренн" ҳимоячисини трансфер қилиш бўйича келишувга эришди  2

"Реал" ТВ: "Нега ВАР аралашмади?" Янгиликлар

"Реал" ТВ: "Нега ВАР аралашмади?"

"Реал" ТВ "Осасуна"га қарши баҳсда Мадрид клуби дарвозаси томон белгиланган пенальти қарорига қўшилмаслигини маълум қилди.

"Осасуна" ва "Реал" ўртасидаги ЛаЛиганинг 24-тур баҳси 1:1 ҳисобида якун топган эди.

56 дақиқада "Осасуна" ҳужумчиси Анте Будимир жарима майдончаси ичидан зарба беришга уринди. "Реал" футболчиси Эдуардо Камавинга эса унга ҳалал беришга уринди, аммо Будимирнинг оёғини босиб олди.

Учрашув бош ҳаками Мунуэра Монтеро ВАР экранига бориб, пенальти нуқтасини кўрсатди.

"Мунуэра Монтеро Камавинга рақибига тегиб кетганида тўп вазиятдан узоқдалигини ҳисобга олмади ва пенальти белгилади. Нега ВАР вазиятга аралашмади? Нега буни қайта кўриб чиқишмади?

Биринчи таймдаги бирорта вазиятда ВАРдагилар ҳакамни экран қаршисига чақирмади. Қайтарамиз: Бирортасида чақиришмади. Ҳайратланарли. Бу можароли ҳакамлик бўлди" - дейилади "Реал" ТВ эфирида.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика