"Реал" "Тоттенхэм" юлдузига кўз тикди

Aslanov Jasurbek
16 окт 2017, 11:05
"Реал" мураббийлар штаби "Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Деле Аллига қизиқиш билдирмоқда.

Инглиз клуби раҳбарияти футболчи билан шартномани узайтирмоқчи. Деле Алли жамоанинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланмоқчи. Айни дамда унинг ҳафталик маоши 50 минг фунт. Ҳозир "шпорлар"нинг энг кўп маош оладиган ўйинчиси Гарри Кейн ҳисобланади (100 минг фунт). Аллининг ўзи Европанинг ҳеч бир клуби унга ҳафтасига 200 минг фунт таклиф қилишига ишонмайди.

Деле Алли ва "Тоттенхэм" ўртасидаги битим 2022 йилнинг ёзида якунига етади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail

Сўнгги янгиликлар

Барча ›