

Маълумотларга кўра, "Қироллик клуби" ва форвард ўртасидаги битим 2021 йилгача мўлжалланган бўлади.
29 ёшли Бенземанинг "Реал" билан шартномаси 2019 йилда якунига етади. Шундай қилиб, ҳужумчи ўз келишувини 2 йилга узайтиради.
Бензема 2009 йил "Лион"дан "Реал"га ўтган эди. Форвард "қаймоқранглилар" сафида 368 та баҳс ўтказиб, 182 та гол уришга муваффақ бўлди.



