"Реал" тарбияланувчиси "Барселона"га ўтиши мумкин

Aslanov Jasurbek
12 дек 2018, 18:45
"Реал" тарбияланувчиси, айни дамда "Челси" шарафини ҳимоя қилаётган Альваро Мората фаолиятини "Барселона"да давом эттириши мумкин.

Маълумотларга кўра, Каталаноия клубига 26 ёшли форвардни таклиф қилишди.

Бошланғич музокаралар Лондонда бўлиб ўтди.

Мората "Челси"даги ҳолатидан мамнун эмас, лондонликлар уни яхшигина маблағга пулламоқчи. Клуб уни 2017 йилнинг ёзида 65 млн. евро эвазига "Реал"дан сотиб олган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: RAC1