"Реал" собиқ устози Флоро Зиданнинг қароридан ҳайратда
05 июн 2021 23:38
Янгиликлар
"Реал" собиқ устози Флоро Зиданнинг қароридан ҳайратда
1992 йилдан 1994 йилгача "Реал"ни бошқарган Бенито Флоро Зинедин Зиданнинг бош мураббийликдан кетишига ўз муносабатини билдирди.

"Зиданнинг реакциясидан ҳайратландим, у Флорентино Пересга ҳурмат кўрсатиши керак эди. Перес Зиданга ҳамма нарсани берди – ҳам футболчилигида, ҳам мураббийлик фаолиятида. Зиданнинг кетишига сабаблар бор, лекин биз бу ҳақда аниқ билмаймиз.
Мен "Реал" устози бўлиш унчалик қийин деб ўйламайман. Сизнинг ихтиёрингизда энг яхши футболчилар ва энг яхши инфратузилма мавжуд бўлади.
Зидан нега шикоят қилганини билмайман. Клуб уни доим қўллаб-қувватлаган", – деди Бенито Флоро.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Фикрлар