

"Реал" собиқ футболчиси Предраг Миятович Чемпионлар Лигасида муваффақиятга эришиш учун жиддий тўсиқ бўлиши мумкин бўлган жамоанинг асосий муаммоси ҳақида айтди.
"Биз "Брага"га қарши ўйин тезроқ тугашини кутдик ва бу мени хавотирга солмоқда. Ҳимояда биз Чемпионлар Лигасида муҳим нарсага эриша олмаймиз", – деди Миятович.
"Реал" айни пайтда "C" гуруҳида 3 турдан кейин 9 очко билан пешқадамлик қилмоқда. "Бланкослар" ЕЧЛдаги навбатдаги ўйинини 8 ноябрь куни ўз майдонида "Брага"га қарши ўтказади.



