"Реал" собиқ футболчиси фаолиятини якунлади
05 ноя 2018 18:45
Янгиликлар
"Реал" собиқ футболчиси фаолиятини якунлади
Голландия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Рафаэль ван дер Варт футболчилик фаолиятини якунлади.
35 ёшли хавбек сўнгги икки йилни Данияда "Мидтьюлланд" ва "Эсбьерг" сафида ўтказди, аммо фаолиятини мавсум ўртасида якунлади.
Футболчининг сўзларига кўра, ушбу қарорга у яқинда олган жароҳат сабаб бўлган.
Ван дер Варт телевиденияда эксперт сифатида ишлашда давом этади ва мураббий бўлишни ҳам режалаштирган.
Рафаэль фаолияти давомида "Аякс", "Гамбург", "Реал", "Тоттенхэм" ва "Бетис" клублари шарафини ҳимоя қилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар