"Реал" "Сити" ҳужумчиси трансферини қишдаёқ расмийлаштирмоқчи

Mirjalol Normatov
12 дек 2018, 21:44
"Реал" раҳбарияти "Манчестер Сити" ҳужумчиси Браим Диаснинг трансфери борасидаги музокараларни давом эттирмоқда.

"Marca" хабарига кўра, "қироллик клуби" футболчини январдаёқ трансфер қилиб, йилига 10 миллион евро маош тўламоқчи. Футболчининг "шаҳарликлар" билан шартномаси ярим йилдан кейин якунига етади. Шу боисдан трансфер амалга ошиши эҳтимоли юқори. "Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола футболчини жамоада олиб қолмоқчи. Диасни ПСЖ ҳам ўз сафига қўшиб олишни истамоқда.

Бу мавсумда Диас "Сити" таркибида 3 ўйинда қатнашиб, 2 гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca