"Реал" шорт-листидан 3 нафар франциялик жой олган

Mirjalol Normatov
8 май 2020, 19:31
"Реал" ёзги трансферлар ойнаси вақтида марказий ярим ҳимояни кучайтириш ниятида.

"Marca" хабарига кўра, "қироллик клуби" айни дамда бу борада 3 вариантни кўриб чиқмоқда: Поль Погба ("Манчестер Юнайтед"), Нголо Канте ("Челси") ва Эдуардо Камавинга ("Ренн").

"Қизил иблислар" хавбекининг трансфери имкониятлари жуда паст баҳоланмоқда. Унинг маоши ва трансфер суммаси "Реал"га тўғри келмаслиги мумкин.

Ушбу уч номзоднинг барчаси "қаймоқранглилар" бош мураббийи Зинедин Зидан билан миллатдош эканлиги трансфер ишларини тезлаштириши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›