"Реал" Себальос билан янги шартнома борасидаги қарорини ўзгартирди

Sherzod Nurmatov
25 янв 2023, 16:53
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячи Дани Себальос билан битимни узайтириш масаласини қайта ўйлаб кўради.

Футболчи сўнгги ўйинларда ишончли ўйин кўрсатиб, мураббийлар штабини ҳайратда қолдирди ва энди мадридликлар у билан янги шартнома тузмоқчи.

Яқин кунларда Себальосдан ёзда тугайдиган шартномани узайтириш сўралиши кутилмоқда.

Умуман олганда, ярим ҳимоячи Ла Лига жорий мавсумида 10 та ўйин ўтказди.

Аввалроқ Себальос "Реал" билан шартномасини узайтиришга умид қилаётгани айтилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Goal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›