

Агар 28 ёшли немис Лондон клубидан кетса, "Реал" - унинг мақсади, музокаралар кетмоқда. Бу ҳақда журналист Кристиан Фальк хабар бермоқда.
Ёзда "Челси" билан шартномаси якунланадиган Рюдигернинг ҳафтасига 400 минг фунт маош олишни хоҳлаётгани ҳақиқат эмас. Аммо, у "кўклар" таклиф қилаётганидан кўпроқ олмоқчи - йилига 8,5 млн. У 12-15 млн ишламоқчи.
Шунингдек "Бавария"нинг Антонио талаб қилаётган маошни тўлаш олмаслиги ва музокараларни рад этгани тасдиқланмади. Томонлар ҳали ҳам алоқада, аммо мюнхенликлар дастлаб ҳимоячи Никлас Зюле билан музокара олиб бормоқчи.



