"Реал" раҳбарияти Кейлор Навасга ишонмаяпти ва янги дарвозабон ҳақида ўйламоқда

Aslanov Jasurbek
15 мар 2017, 11:42
"Реал" раҳбарияти жамоа дарвозабони Кейлор Навасга бошқа ишонмайди.

Маълумотларга кўра, "Қироллик клуби" президенти Флорентино Перес ва унинг ходимлари янги дарвозабон харид қилиш борасида ўйлашмоқда ва қидирув ишларини бошлаб юборишди.

Сўнгги вақтда Навас ўз ўйини туфайли кўп танқидга учради. "Қаймоқранглилар" бош мураббийи Зинедин Зидан ва жамоа футболчилари Навасни қўллаб-қувватлашмоқда.

Навас жорий мавсумда ЛаЛиганинг 19 та учрашувида майдонга тушиб, 21 та гол ўтказиб юборди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›