

21 ёшли дарвозабон сўнгги дақиқаларда жамоанинг стандарт вазиятдан тўп киритадиган вақтида рақиб жарима майдончаси ичига етиб борди ва боши билан ҳал қилувчи зарбани берди. Бу ҳолат учрашувнинг 90+6-дақиқасида рўй берди.
Олдинроқ "Реал" раҳбарияти ушбу дарвозабонни Кейлор Наваснинг ўрнига олиб келиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар тарқаганди.



