"Реал" Погба учун уч футболчисидан воз кечишга тайёр

Mirjalol Normatov
11 июл 2019, 17:28
"Реал" раҳбарияти "Манчестер Юнайтед" футболчиси Поль Погбанинг трансферидан воз кечмаган.

"Goal" хабарига кўра, "қироллик клуби"да францияликни сотиб олиш учун маблағ етарлича эмас.

Шу боисдан мадридликлар уч нафар футболчисини сотиб юбормоқчи. Иско, Хамес Родригес ва Гарете Бэйл ҳозирда шу сабабдан трансферга қўйилган.

МЮ Погба учун 170 миллион евро сўраётгани борасида маълумотлар берилганди. Францияликнинг ўзи бошқа жамоага ўтишни истаётганини айтаётган бўлса-да, раҳбарият уни қўйиб юбормоқчи эмас.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal