"Реал" Почеттино билан шартнома тузиши учун деярли 50 млн. евро тўлаши керак бўлади

Aslanov Jasurbek
1 июн 2018, 12:17
"Реал" "Тоттенхэм" бош мураббийи Маурисио Почеттинони клубга олиб келиши учун катта маблағ сарфлашига тўғри келади.

Кеча, 31 май куни "қаймоқранглилар" устози Зинедин Зидан ўз вазифасини тарк этгани ҳақида маълум қилди.

Маълумотларга кўра, аргентиналик мутахассиснинг "шпорлар" билан имзолаган янги шартномасида товон пули белгиланган. Битим бўйича, Почеттино йилига 9,6 млн. евро ишлаб топади. "Тоттенхэм" ўз мураббийи билан хайрлашмоқчи эмас ва агар "қаймоқранглилар" унинг шартномасини сотиб олмоқчи бўлса, "Реал"дан 48 млн. евро талаб қилмоқчи.

Олдинроқ, Почеттино "Реал" бош мураббийи бўлиш учун асосий номзодлардан бири эканлиги хабар қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Times