"Реал" ўз футболчисини "Манчестер Сити"га қўйиб юбормади

Mirjalol Normatov
18 июл 2018, 11:19
"Реал" раҳбарияти ярим ҳимоячи Матео Ковачични "Манчестер Сити"га қўйиб юборишни истамади.

"Sky Sports" хабарига кўра, "қироллик клуби" раҳбарияти хорватияликни 90 млн еврога баҳолаган. Бироқ "шаҳарликлар" ярим ҳимоячи учун бунча маблағ тўлай олмаслигини маълум қилган. Шу боисдан томонлар келиша олишмаяпти.

Ўтган мавсумда Ковачич Примерода 21 учрашувда қатнашиб, 3 голли пасга муаллифлик қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports