"Реал" ўйинчилари Чемпионлар Лигасидаги ғалаба шарафига ясалган узукларни намойиш этишди

Alisher
30 май 2022, 12:38
"Реал" "Ливерпуль" (1:0)га қарши Чемпионлар Лигаси финалидаги ғалабадан сўнг чемпионлик парадини ўтказди.

Мадрид клуби ўйинчилари Европанинг бош клублар турниридаги ғалабани билдирувчи узукларни кўрсатишди.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" 14-бор Чемпионлар Лигаси ғолибига айланди.

Мадридликлар сўнгги бор ушбу совринни 2017/18 йилги мавсумда бошлари узра баланд кўтаришган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: sport-express.ru