

Клуб 2016/17 йилги мавсумда жами 690,3 миллион евро ишлаб топди.
«Реал» футболчиларни сотиш орқали 54 млнга бойиб олди. Маркетингдан келган пуллар - 254 млн.
165 млнни клуб ҳомийлар ва телеҳуқуқлардан олди. Чемпионлар лигаси ва Испания чемпионатидаги ғалаба учун клубга 137 млн тегди.
Бундан ташқари клуб ўтган мавсум Европа Суперкубоги ва клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишди.




