"Реал" Одриосоланинг трансфер нархини аниқлаб олди

Mirjalol Normatov
17 янв 2021, 10:17
"Реал" раҳбарияти ҳимоячи Альваро Одриосолани қишки трансферлар ойнаси вақтидаёқ сотиб юборишни режалаштирмоқда.

"Mundo Deportivo" хабарига кўра, "қироллик клуби" "Фиорентина" томонидан қизиқишлар бўлаётган футболчини 20 млн еврога сотиб юбормоқчи.

Ушбу мавсумда 25 ёшли Одриосола фақатгина бир ўйинда майдонга тушди. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йил ёзига қадар давом этади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo