"Реал" "Наполи" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Alisher
3 апр 2020, 16:54
"Наполи" ярим ҳимоячиси Фабиан Руиснинг агенти Альваро Торрес футболчининг хизматларига "Реал" қизиқаётганлигини айтди.

- Кўплаб катта клублар Руисга қизиқиш билдирмоқда, сабаби у учинчи мавсумдирки юқори савиядаги ўйин намойиш этмоқда.

Бу тўғри, "Реал" унга қизиқиш билдирмоқда. Биз бу ҳақда "Наполи"га хабар бердик, аммо Руис ҳозирда асосий эътиборини жамоасига қаратган. Кўрамиз, ёзда нима бўларкин, - дейди Торрес.

Руиснинг "Наполи" билан тузган шартномаси 2023 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.

Испаниялик футболчи жорий мавсум А Серияда "Наполи" сафида 22та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Canal Sur Radio